Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди

05:58 06 Август 2022 Жамият
336 0

Фото: Бош прокуратура Матбуот хизмати

Унда вилоят прокурори Жаҳонгир Хатамовнинг жорий йилнинг 6 ойида вилоятда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида вилоят прокуратураси органлари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти тингланди.

Хусусан, вилоят прокуратураси органлари томонидан 3 минг нафардан ортиқ фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган, текширувлар ва жиноят ишлари тергови жараёнида 44,8 млрд. сўмлик зарар ундирилиб, 10 минг нафардан ортиқ фуқаролар ва юридик шахслар вакилларининг мурожаатлари қаноатлантирилган.

Шунингдек, прокурор секторларида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар яъни “Темир дафтар”га олинган 18 мингдан ортиқ оилалардан қарийб 169 мингга яқин оилага тегишли ёрдамлар кўрсатилиб, дафтардан чиқарилди.

Бу даврда оилаларнинг меҳнатга лаёқатли 21.084 нафар аъзоларини ишга жойлаштириб, 18,2 млрд. сўмлик моддий ва бошқа беғараз ижтимоий-иқтисодий ёрдамлар кўрсатилди, шунингдек, прокурорлар ташаббуси ҳамда ҳомийлар кўмаги билан эҳтиёжманд оилалар учун жами 21 та янги уй-жойлар қуриб берилиб, 96 та оиланинг уй-жойи тўлиқ таъмирланди.

Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, ўзгалар парваришига муҳтож ва кам таъминланган фуқароларни ҳимоя қилиш борасида прокурорларнинг аралашуви билан 2.343 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди, 39 нафар фуқароларнинг кечиктирилган 269 млн. сўм иш ҳақлари тўлаб берилди, 508 млн. сўм етказилган зарар ундирилди, судларга фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб 279 млн. сўмни ундириш юзасидан 35 та ариза киритилди.

Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага эга бўлмаган вояга етмаганларнинг гувоҳнома олмаганлик сабаблари таҳлил қилиниб, вилоят прокурорининг Қўшма қарори асосида ушбу сабаблар бартараф этилиб, жами 112 нафар вояга етмаганларга гувоҳнома расмийлаштириб берилиши ва уларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланди.

Сессияда кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер