«Хайшен» тайфуни туфайли Японияда 430 мингта турар жой электр таъминотидан узилиб қолди

Японияда «Хайшен» тайфуни туфайли Кюсю оролидаги 430 мингга яқин уйлар электрсиз қолди.
Расмийлар қирғоқ бўйидаги шаҳарлардан 200 мингдан ортиқ одамни эвакуация қилишни буюрди.
Япониянинг ғарбий префектураларида фабрикалар, мактаблар, дўконлар ва корхоналар ёпилди. Юзлаб рейслар ва темир йўл алоқалари тўхтатилди.
Шунингдек, Россиянинг Приморье ўлкаси ва Корея ярим ороли ҳам тайфунга тайёргарлик кўрмоқда.
Бир неча кундан бери Япониянинг жанубий ороллари томон келаётган «Хайшен» тайфуни якшанба куни кучайган. Япония метеорология маркази раҳбари Ёшихиса Накамотонинг таъкидлашича, «Хайшен» кучини йўқотмаган.
Пасттекислик ҳудудларида, айниқса, кучли тошқинлар бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Бу Японияда сўнгги бир ҳафта ичида содир бўлган иккинчи кучли тайфун.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг