Келишилган ўйинда қатнашган ўзбекистонлик ҳакам ва футболчи умрбод футболдан четлатилди
Маълум бўлишича, Ўзбекистон Про лигасида ҳакамлик қилиб келган Лочин Долимов ўзининг таниши орқали хориждаги А. исмли шахс билан Телеграмда алоқа ўрнатиб, келишилган ўйинларни ташкил этишга уринган.
Шунингдек, Лочин Долимов Andijon-SGS” клубининг футболчилари Шаҳбозбек Жумабоев, Дилмурод Абдуқаҳҳоров ва Жавоҳир Қиличев билан тил бириктирган ҳолда 2023 йил 25 май куни Про лига доирасидаги “Навбаҳор Фарм” ва “Андижон-SGS” ўртасидаги учрашувнинг натижасига таъсир ўтказиб, учинчи шахслар ёрдамида букмекерлик конторалари орқали пул тикиб, моддий манфаат кўрган.
“Андижон-SGS” клуби футболчиси Шаҳбозбек Жумабоев ҳамда Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳаками Лочин Долимов ЎФА Интизом кодексининг тегишли бандларига асосан айбдор деб топилиб, унга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан умрбод четлатиш ҳамда жарима жазоси тайинланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг