Келгуси йилда бирламчи бўғинга дори ва тиббий буюмлар учун бюджетдан 580 миллиард сўм берилади

17:16 09 Ноябрь 2021 Сиёсат
905 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент раислигидаги юрак қон-томир ва эндокрин касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида кардиология соҳасида белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида амалга ошириладиган ишларга тўхтаб ўтилди. Хусусан:

— бирламчи бўғинга дори ва тиббий буюмлар учун келгуси йилда бюджетдан 580 миллиард сўм берилади. Бу жорий йил харажатларидан 3 баробар кўп;

— 14 мингдан зиёд тиббиёт бригадалари ва оилавий шифокорлар юрак касалликларини барвақт аниқлаш ва бирламчи ёрдам кўрсатишга ўқитилади;

— келгуси йил якунигача барча оилавий шифокор пунктлари ва поликлиникаларда ҳамшира кўрик хонаси ташкил қилинади;

— келгуси йил давомида малака ошириш марказларида 15 минг нафар ҳамширанинг махсус онлайн курсларда ўқитилиши таъминланади;

— туман шифохоналарига 4 турдаги кардиология ускуналари ўрнатилиб (ЭКГ, ЭхоКГ, холтер-монитор ва дефибриллятор), кўрсатиладиган хизматлар 5 тадан 15 тага оширилади. Бунинг учун қўшимча 60 миллиард сўм йўналтирилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?