Келгуси ҳафта Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тайванга келади

04:22 10 Май 2023 Дунё
834 0

Фото: AP

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Лиз Трасс келгуси ҳафта Тайванга ташриф буюради ва маҳаллий ҳукуматнинг юқори мартабали вакиллари билан учрашади. Бу ҳақда "Reuters" сиёсатчининг идорасига таяниб хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Трасс 17 май куни Тайванга бўладиган ташрифи чоғида Хитойга нисбатан қатъий позицияни кучайтириш зарурлиги ҳақида нутқ сўзлайди.

“Тайван эркинлик ва демократия маёғидир. Пекин режимининг тобора тажовузкор хатти-ҳаракатлари ва риторикаси қаршисида мен Тайвань халқи билан шахсан бирдамлик кўрсатишни интиқлик билан кутаман”, дейилади Трасс баёнотида.

Буюк Британия Хитойнинг Тайванга қарши ҳарбий куч ишлатишидан огоҳлантирган.

Бунга жавобан Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Тайван бўғозидаги тинчликка энг катта таҳдид “Тайваннинг мустақилликка қаратилган айирмачилик ҳаракатлари ҳамда хорижий кучларнинг келишуви ва ёрдами” эканлигини айтди.

Лиз Трасс ўз вазифаларини бажара олмаслигини тан олиб, 2022 йил 20 октябрда истеъфога чиқишини эълон қилганди. Шу тариқа у энг кам муддат (45 кун) Буюк Британия бош вазири лавозимида фаолият юритган сиёсатчи сифатида тарихга кирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?