Келгуси ҳафта боши учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

19:26 20 Июль 2024 Жамият
785 0

«Ўзгидромет» 22-24 июль кунлари кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумотларни тақдим этди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20…+25 даража, 22-23 июль кундузи +34...+39 даража, 24 июлда +36...+41 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 22-23 июлда кечаси +22…+27 даража, кундузи +34...+39 даража, 24 июль кечаси +25...+30 даража, кундузи +38...+43 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20…+25 даража, 22-23 июлда кундузи +34...+39 даража, 24 июль +36...+41 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +22…+27 даража, 22-23 июлда кундузи +36...+41 даража, 24 июль +38...+43 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 23 июлда айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20…+25 даража, 22-23 июль кундузи +34...+39 даража, 24 июлда +35...+40 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, 22-23 июлда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 24 июлда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +13…+18 даража, 22-23 июлда кундузи +23...+28 даража, 24 июлда +25...+30 даража бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?