«Келажак лидерлари» клуби аъзолари «UzAuto Motors» АЖ Хоразм филиали ёшлари билан учрашди

22:21 12 Апрель 2022 Жамият
349 0

Фото: Халқ сўзи

Учрашув доирасида «Келажак лидерлари» клуби аъзолари учун “UzAuto Motors” АЖ Хоразм филиалига экскурсия ташкил қилинди. Йилига 60 минг дона енгил автомобиллар ишлаб чиқариш қувватига эга мазкур заводда бугунги кунда 2 ярим мингдан зиёд ёшлар меҳнат қилаётгани алоҳида диққатга молик жиҳатдир.

Клуб аъзолари завод тарихига оид экспонатлар жой олган музей, ишлаб чиқариш цехлари ва бошқарув тизими билан танишдилар. Ёш лидерлар ва завод ёшлари ўртасида “ Заковат» интеллектуал ўйини ва мини футбол мусобақаси ҳам ўтказилди.

Учрашув якунида завод ёшларига Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиали ва «Келажак лидерлари» клуби аъзолари номидан эсдалик совғалари топширилди.

Одилбек Одамбоев, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?