Кейинги йилдан 14 та педагогик йўналиш сиртқи таълим шаклига қабул бўлмайди

16:46 19 Август 2022 Жамият
1010 0

Фото: Архив сурат

Президент қарорига мувофиқ 2023/2024-ўқув йили қабулидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларининг иловада кўрсатилган 14 та таълим йўналиши бўйича сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди.

Ушбу рўйхатда кўрсатилмаган педагогика соҳасидаги таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга таълим тизимида педагогик фаолиятга оид камида беш йиллик иш стажига эга бўлган шахслар қабул қилинади.

Бунда, педагогика соҳасидаги таълим йўналишларида сиртқи таълим шакли бўйича ўқиш истагида бўлган шахсларнинг камида беш йиллик педагогик иш стажига эга эканлиги «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидаги маълумотлар асосида белгиланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер