Кегейлида нега Америка толи экилмоқда?

21:57 11 Июнь 2021 Сиёсат
597 0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева, Олий Мажлис Сенати аъзолари У.Жалменов, Л.Сейтовалар Кегейли туманига ташриф буюрди. Уларга Кегейли тумани ҳокими Д.Утемураов, сектор раҳбарлари ҳамроҳлик қилди.

Расмийларимиз дастлаб «Қумшингил» ОФЙ ҳудудидаги «Кегейли Ҳунарманд» кластерида хотин-қизлар ва ёшларни касбга ўқитиш бўйича ташкил этилган «Устоз-шогирд» мактабининг очилиш маросимида қатнашди. Очилиш маросимида туман ҳокими Д.Утемуратов тарафидан «Устоз-шогирд» мактабининг мақсади тадбир қатнашчиларига маълум этилди.

— Бу ерга Америка толини экишимиздан мақсад ҳудудда ҳунармандчиликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва махсус дафтарларга киритилган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш. Америка толи дарахти бугунги кунда мебель ва турли сават ясашда фойдаланиладиган хомашё ҳисобланади. Бу эса оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Бунинг учун мутахассисларни жалб қилган ҳолда аҳоли, айниқса, ёшларни сават тўқиш ва бошқа маиший маҳсулотлар ишлаб чиқаришга жалб қилиш мумкин. Жорий йилнинг ўзида 1 миллион дона кўчат экиш ишларини бошладик, — дейди тадбиркор Қ. Жураев сенат аъзоларининг сўровларига жавоб берган ҳолда.

Шунингдек сенат аъзолари «Темир дафтар» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган сават тўқишни ўрганаётган хотин-қизларнинг иш фаолияти билан танишиб, ҳунармандчиликни янада кенгайтириш борасида туман раҳбарларига ўз таклифларини билдирди.

Шундан сўнг Сенат Раиси Кегейли туманида тадбиркорлик билан шуғулланаётган хотин-қизлар билан учрашиб, уларга давлатимиз таъмонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумотлар берди. Тадбир якунида бир қатор хотин-қизларимиз совғалар билан тақдирланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?