Кегейлида ижтимоий ҳимояга муҳтож 8 нафар йигит-қиз уйли бўлди

Фото: Халқ сўзи
Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманида 8 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар уй-жой билан таъминланди. Шу муносабат билан ўтказилган тантанали тадбирда сўзга чиққан жамоатчилик вакиллари ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш йўлида олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталар экан, моддий-маънавий кўмакка муҳтож йигит-қизларнинг бошини силаш, уларга мустақил ҳаётда ва жамиятда ўз ўрнини топиши учун кўмаклашишдек халқимизга хос фазилатлар ижтимоий ислоҳотларда ўз ифодасини топаётганини қайд этдилар. Тадбирда Кегейли туман ҳокими Д. Утемуратов турар-жойлар калитини ўз эгаларига топширди.
— Ўз уйига эга бўлган, кўзлари қувончдан порлаб турган бу ёшлар давлатимиз эътибори ва ғамхўрлигини юракдан ҳис қилмоқдалар, — дейди Кегейли туман ҳокимлиги сектор бошлиғи Камила Абдиразакова. — Президентимизнинг тегишли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманимиздаги уй-жой билан таъминланиши зарур бўлган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар рўйхати шакллантирилди. Шунга кўра 8 нафар йигит-қизнинг ҳар бирига иккиламчи бозордан уйлар харид қилинди. Ҳокимлик томонидан бу уйларда қулай шароитда яшаш учун барча имкониятлар яратиб берилди.
Ғ. ОТАЖОНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2024 йилдан янги уй сотиб олганларга ҚҚСнинг ярми қайтариб берилади
- Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан муҳим ташаббусларни илгари сурди
- Бухорода Кушон даврига оид девор қолдиқлари топилди
- Қатар Давлати Амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
- Ўзбекистонга Эрондан иссиқ ҳаво массалари кириб келмоқда
- Китоблар — тафаккур чашмаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг