Кеча юртимизда яна 19 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 60 нафарга яқин бемор соғайди

10:02 17 Август 2022 Жамият
286 0

Фото: Архив сурат

2022 йил 16 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 243605 (+19) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

1 нафари Наманган вилоятида,

1 нафари Сурхондарё вилоятида,

5 нафари Тошкент вилоятида,

11 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида

Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар,

Жиззах вилоятида 2 нафар,

Қашқадарё вилоятида 3 нафар,

Наманган вилоятида 4 нафар,

Сурхондарё вилоятида 3 нафар,

Фарғона вилоятида 3 нафар,

Хоразм вилоятида 12 нафар,

Тошкент вилоятида 7 нафар,

Тошкент шаҳрида 18 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 241268 (+59) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер