Кеча 628 кишида коронавирус аниқланди, 930 киши касалликдан фориғ бўлди. Олтита ўлим қайд этилди

Архив сурат
Шу йилнинг 16 август куни мамлакатимизда 628 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бўлими хабарига кўра, кун давомида Тошкент шаҳрида 4 нафар, Бухоро ва Тошкент вилоятларида 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Сирдарё, Навоий, Андижон, Қашқадарё ҳамда Фарғона вилоятларида жами 930 нафар бемор соғайди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 35 329 нафар бемордан 30 973 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 87 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4 124 нафар бемордан 813 нафари оғир, 234 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «Бурдаланган мурда иши» бўйича суд ҳукми ўқилди. Жиноятчилардан бири — «Зулфия» мукофоти соҳибаси
- Кун фотоси: Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев келин-куёвга электр чойнак совға қилди
- Иккаланг ҳам ноинсофсан! — Президент Наманган шаҳар ҳокими ва прокурорига қаттиқ танбеҳ берди
- Кун фотоси: Наманган вилояти ҳокимининг вақтинчалик уйи деярли тайёр бўлди
- Кун фотоси: Ҳоким фуқароларнинг хонадонини оқлаб берди
- «Халқ сўзи» танловида иштирок этинг ва таҳририятнинг қимматбаҳо совғасини қўлга киритинг!
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг