Катта Фарғона каналида чўкиб кетган ёзёвонлик йигитнинг ўлими сабаби маълум бўлди

09:45 06 Март 2021 Жамият
8122 0

Аввал хабар қилинганидек, 2020 йилнинг 22 декабрь куни номаълум сабабларга кўра ўзини Катта Фарғона каналига ташлаб чўкиб кетган ёзёвонлик ўсмир йигит А.А. нинг жасади жорий йилнинг 5 март куни топилди.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Исмоил Шариповнинг маълум қилишича, бу борада олиб борилган қидирув ишлари натижасида марҳумнинг жасади каналнинг қўшни – Тошлоқ туманидан оқиб ўтувчи Бесаранг қишлоғи ҳудудидан топилган. Унинг шахсига яқинлари томонидан аниқлик киритилди.
 
Суд тиббий экспертизасининг дастлабки хулосаларига қараганда, ўсмир йигитнинг ўлимига нафас йўлларини сув билан беркилиши оқибатида юзага келган механик асфикция сабаб бўлган.
 
Ботир Мадиёров,
“Халқ сўзи”
 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?