Касбида бир йўла 5 та йирик саноат корхонаси барпо этилмоқда

Фото: Иллюстратив cурат
Қашқадарё вилояти Касби туманида “Rimpex polimer” масъулияти чекланган жамияти томонидан пахта ва сунъий тола аралашмасидан ип-калава ишлаб чиқариш ҳамда текстиль чиқиндиларини қайта ишлашга ихтисослашган йирик саноат корхонаси қурилиши бошланди.
Лойиҳа қиймати 24,5 миллион АҚШ долларини ташкил этадиган ушбу корхонада 500 та иш ўрни яратилиши прогноз қилинмоқда.
— Бундан ташқари айни вақтда туманимизда яна 4 та йирик саноат корхонаси қуриляпти, — дейди Касби тумани ҳокими Тўхтамурод Мейлиев. — Мисол учун, ип-калава ишлаб чиқаришга ихтисослашган яна бир корхона “KASBI YARNTEX” масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилмоқда. Бундан ташқари, “Indorama Agro”, "Naxshab tex group" МЧЖ ҳамда “Kitob ip-yigiruv” АЖ ҳам ип-калава ҳамда тўқув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳаракатида. Ушбу тўртта қувват ҳам ишга туширилгач, уларда умумий ҳисобда мингга яқин кишининг доимий бандлиги таъминланади.
Таъкидлаш жоиз, 2022 йилда Касби туманида 18 минг 500 гектар майдонда ғўза парваришланиб, 70 минг 400 тонна пахта ҳосили олинган эди. Етиштирилган хомашёнинг 24 фоизи маҳаллий саноат корхоналари томонидан қайта ишланди. Янги қувватларнинг барпо этилиши эвазига бу кўрсаткични 65 фоизга етказиш режалаштирилган.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Грузияда дзюдо бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- Пойтахт эҳтиёжини таъминлаш учун қуввати 2 минг 400 мегаваттли 4 та йирик қуёш станциялари барпо этилади
- АҚШ Украина учун тинчлик режасининг асосий элементини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг