Касаба уюшмалари: юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!
Фото: Халқ сўзи
11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан Фарғона вилоятида ушбу байрамни муносиб тарзда ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, фахрийларнинг ҳолидан хабар олиш, «Мурувват» ва «Саховат» уйларида турли маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш, ички туризм лойиҳаси бўйича ишчи-хизматчиларни республикамизнинг турли тарихий шаҳарларига саёҳатларини уюштириш мақсадлари кўзда тутилган.
Фарғона шаҳридаги «Афросиёб» тантаналар мажмуасида «Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик» шиори остида ўтказилган байрам тадбири ҳам соҳа фидойиларини эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш мақсадида ташкил этилди.
Тантанада Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Қобилжон Қирғизалиев, вилоят, шаҳар секторлари раҳбарлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари, уюшма ходимлари, ҳамкор ташкилотлар, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.
Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими бугунги кунда Фарғона вилоятидаги корхона-ташкилотларда 10 мингдан зиёд ишчи-ходим фидокорона меҳнат қилиб келаётгани ҳамда касаба уюшмалари ишчи-ходимларнинг касбий, меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, муносиб меҳнат шароитларини яратишда фаол иштирок этаётганини таъкидлади.
Касаба уюшмалари томонидан ижтимоий шерикчилик асосида кенг кўламли ишлар амалга оширилгани, йил бошидан буён 1 минг 368 нафар ишчи-хизматчининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш орқали 1 млрд. 634 млн. сўмдан зиёд иш ҳақлари, маънавий ва соғлигига етказилган зарарлар ҳамда унга тенглаштирилган тўловлар ундириб берилгани эътироф этилди.
— Касаба уюшмалари фаолиятини ривожлантиришда Фарғонада ўзига хос тажриба мактаби яратилди, — дейди Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти Кенгаши раиси Эркинжон Нуралиев. Хусусан, биргина «Аёллар дафтари» билан ишлаш борасида вилоятда 74 минг 463 нафар хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, кооперация усулида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича 60 та лойиҳада минглаб ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши томонидан 2022 йилда 11 минг 600 нафар болажоннинг ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида мароқли дам олишларига эришилди. Бундан ташқари 26 минг 202 нафар ишчи-ходимнинг Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хоразм каби тарихий шаҳарларга саёҳати ташкил этилди.
Байрам тадбирида Федерация томонидан эълон қилинган «Энг яхши сектор раҳбари», «Энг яхши маҳалла фуқаролар йиғини раиси», «Энг яхши аёл иш берувчи», «Энг яхши ҳоким ёрдамчиси», «Энг яхши ёшлар етакчиси», «Энг яхши хотин-қизлар фаоли» каби танловларнинг вилоят босқичи ғолибларига диплом, пул мукофотлари, эсдалик совғалари тантанали топширилди.
Фарғоналик санъаткорлар куй-қўшиқлари тантанага янада файз бахш этди.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 17 нафар профессор-ўқитувчига илмий унвон берилди
- Даврон Кабуловнинг отаси «ўғрилик» бўйича судланиб, қарийб 345 млн сўм жаримага тортилгани маълум бўлди
- Исроил ва Эрон низоси янги босқичга чиқди
- Сен етим эмассан: Одамийлик тимсолига айланган оила
- Президент янги қарор имзолади
- Президентнинг янги қарори эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг