Касаба уюшмалари масъулияти ҳар қачонгидан ҳам ошди

11:55 09 Декабрь 2020 Жамият
555 0

Хабарингиз бор, жорий йил 11 ноябрда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII қурилтойи бўлиб ўтган ҳамда Президентимиз тадбир иштирокчиларига юртимиз тарихида илк бор табрик йўллаган эди.

Табрикда коронаверус пандемияси ва глобал иқтисодий инқироз шароитида халқимизни ва мамлакатимиз иқтисодиётини қўллаб-қувватлашда касаба уюшмалари, унинг барча тармоқлари томонидан катта ишлар амалга оширилганлиги эътироф этилди ва ундан ҳам қувонарлиси, 11 ноябрь санаси “Касаба уюшмалари ходимлари куни” деб эълон қилинди.

Шунингдек, тадбирда Янги Ўзбекистоннинг бунёд этилишида, унинг тараққиётида, мамлакатимизда инсон ҳақ-қуқуларини ҳимоя қилишда касаба уюшмалари ролини кучайтириш, касаба уюшмалари академиясининг ташкил этилиши, фаолиятимизга доир низомга ўзгартиришлар киритилиши қурилтой ишининг мазмун-моҳиятини янада бойитди.

Айни пайтда жойларда йил сарҳисоби, фаолият таҳлилига бағишланган анжуманлар ўзтказилмоқда. Уларда Президентимизнинг табриги ва ундан келиб чиқадиган устувор вазифалар, қурултойда тасдиқланган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегик йўналишлари, янги таҳрирдаги Устави, қурултой делегатларининг мамлакатимиз халқи, ишчи-меҳнаткашлар, касаба уюшмалари ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга мурожаати мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида сўз юритилмоқда.

Яқинда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида ташкил этилган давра суҳбатида меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга бел боғлаган ташкилот сифатида майдонга чиққан касаба уюшмалари зиммасига ҳар қачонгидан кўра кўпроқ масъулият юкланаётгани алоҳида таъкидланди. Зеро, мамлакат касаба уюшмаларининг ҳар бир аъзоси “Янги Ўзбекистон – янги касаба уюшмалари” шиори остида жипслашиб, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида янада кўпроқ фаоллик кўрсатишлари талаб этилади.

Дилафрўз ЎРОЗОВА, Навоий вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер