Кармана туманида 15 сотих ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ва уларнинг шериги ушланди

20:12 05 Август 2022 Жамият
356 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИВнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар С.Б. ва С.Х. фуқаро Б.га Кармана тумани “Нурафшон” МФЙ ҳудудидан 15 сотих бўш ер майдонини кадастр бўлимида ишловчи “А.” исмли таниши орқали расмийлаштириб бериш орқали 90 млн сўмга сотишга келишиб, эвазига 8 300 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, С.Х.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, Давлат кадастрлар палатаси Кармана тумани филиали кадастр муҳандиси вазифасида ишловчи А.Э. ўз хизмат хонасида 900 минг сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер