Карл III бугун расман Буюк Британия ва Шимолий Ирландиянинг янги қироли дея эълон қилинади

Фото: Reuters
Карл III (Уэлс шаҳзодаси Чарльз Филипп Артур Жорж 8 сентябрга қадар) 9 сентябрь, жума куни расман Буюк Британия ва Шимолий Ирландиянинг янги қироли, дея эълон қилинади. У шу куни халққа мурожаат қилиши кутилмоқда, деб ёзмоқда "The Times".
Чарльз Буюк Британия ва Шимолий Ирландия тарихида барча меросхўрлардан кўра кўпроқ тожни кутган шаҳзода ҳисобланади. Чунки у айни пайтда 74 ёшда. Чарльзнинг баёноти анъанавий тарзда ўзидан олдинги қиролнинг ўлими ҳақидаги шахсий баёнот билан бошланади. Шундан кейин у қасамёд қилади.
Шунингдек, шаҳзода Уильям ва Кэтрин — янги қироллик унвонларини ҳам олди — Корнуолл герцоги ва герцогиня. Шаҳзода Чарльз ва Камилла олдин ушбу унвонларга эга эди.
Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қироличаси Елизавета II жорий йилнинг 8 сентябрь куни кечқурун ўзининг катта бувиси қиролича Виктория даврида қурилган Шотландиядаги Балморал қасрида яқинлари қуршовида вафот этди. Ўтган йилнинг 9 апрель куни Қиролича Елизавета IIнинг турмуш ўртоғи — шаҳзода Филипп 99 ёшида ҳаётдан кўз юмган эди.
Қироличанинг тўнғич ўғли Чарльз Филипп Артур Жорж ёки Чарлз III дарҳол Буюк Британиянинг янги қироли бўлди. Чунки у уч ёшу уч ойлигида (1952 йил февраль ойида) Жорж VI вафотидан ва Елизавета II тахтга ўтирганидан кейин Буюк Британия ва Шимолий Ирландия тахтининг вориси бўлган.
Буюк Британияда 10 кунлик миллий мотам эълон қилинди. У тугаллангач Қироличанинг дафн маросими бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг