Кардиожарроҳлик муолажалари сони 613 тадан 5106 тага етказилди — Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Фото: ССВ матбуот хизмати
Таҳлилларга кўра, жаҳонда юз бераётган ўлим ҳолатларининг қарийб 60 фоизи юрак-қон томир тизими касалликлари оқибатида келиб чиқмоқда. Қолаверса, бу турдаги хасталиклар ҳануз ногиронликка етакловчи энг асосий сабаблардан бири.
Шу боис юртимизда мазкур йўналишда энг илғор инновацион технологиялар, ташхислаш ва муолажа усулларини жорий этишга катта эътибор қаратиляпти.
Хусусан, кейинги икки йилда мазкур соҳада:
— коронарография амалиёти — 3,8 баробар,
— стентлаш операциялари — 4,3 баробар,
— кардиожарроҳлик муолажалари сони — 613 дан 5 106 тага оширилди.
Амалга оширилаётган профилактик ва даволаш чоралари туфайли:
юрак-қон томир касалликларидан ўлим кўрсаткичи ўтган йилги 61,7 фоиздан 56,2 фоизгача камайди.
Кардиохирургия соҳасида ҳудудларда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари тури босқичма-босқич 15 тадан 35 тагача оширилди.
Мисол учун, Хоразм, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида 40 турдан ортиқ юқори технологик кардиожарроҳлик амалиётлари йўлга қўйилди.
Натижада ушбу ҳудудлардан марказга беморларнинг мурожаатлари 40 фоизга камайди.
Икки ҳудудда илк бор:
— транскатетер орқали аорта қопқоғини ўрнатиш,
— онкологик касалликларда артериянинг кимёвий эмболизацияси,
— аорта аневризмасига стент-графт ўрнатиш амалиётлари бажарилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- 2 февралдан бошлаб барча ҳудудлардаги АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич тикланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг