Канадалик олимлар беморларда ҳид билиш қобилиятини тиклаш йўлини топди

10:49 25 Август 2022 Дунё
793 0

Иллюстратив фото

Ҳид билиш қобилиятининг йўқолиши тиббиётда аносмия деб аталади. Кейинги икки йилда бу ҳолат кўпроқ коронавирусга чалинган кишиларда кузатилмоқда.

Канадалик олимлар беморларда ана шу қобилият тикланишига “масъул” олтита генни аниқлашга муваффақ бўлди.

Мутахассислар фикрича, ҳид билмаслик Паркинсон, Альцгеймер, деманс каби хасталиклар белгиси ва мия жароҳатлари асорати бўлиши мумкин. Аммо бу қобилиятнинг тўлақонли изга тушиши учун махсус машқлар ва витаминлар муолажаси ҳар доим ҳам етарли бўлмайди.

Эътиборли жиҳати, янги топилган генларнинг ҳар бири фаолиятини тиклаш учун аллақачон дори-дармонлар яратилган. Буёғига ана шу маҳсулотлар таркиби ва таъсир кучини умумлаштирувчи универсал препарат ишлаб чиқарилиши зарур.

Шу маънода, олимларнинг мазкур тадқиқоти келгусида аносмияни тез ва самарали даволаш борасида замонавий тиббиётга янги имкониятларни тақдим этиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер