Камерунда қор ёғди. Мамлакат адлия вазирлиги ходими бу ҳолатни лаънатлади

19:22 10 Сентябр 2021 Дунё
955 0

Архив сурат

Африка қитъасида жойлашган Камерун давлатининг ғарбий қисмида қор ёғди.

Маҳаллий "CRTV" телерадиокомпанияси маълумотларига кўра, пайшанба куни Бана ва Баку шаҳарларида дўл ва, эҳтимол, қор қайд этилган. Ёғингарчиликнинг қалинлиги тахминан 0,05 миллиметрни ташкил этган.

Бана шаҳри мери Жан-Батист Санганинг айтишича, бу ҳодиса иқлим ўзгариши билан боғлиқ. Қор ва дўл тушганидан сўнг, бир нечта уйларга, қатор плантацияларга зарар етган, транспорт ҳаракати тўхтатиб қолган.

Адлия вазири делегати Жан де Дье Момо об-ҳавонинг ёмонлашгани ҳақида гапириб, бу қишлоқ хўжалигига зарар етказадиган лаънат деган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?