Камбоджада Таиланд маҳсулотларига тақиқ қўйилди

13:16 22 Июнь 2025 Дунё
222 0

Иллюстратив фото

Камбоджа Таиланд мева-сабзавотлари ва сериалларига тақиқ қўйди. “The Guardian” нашрининг хабарига кўра, бу тақиқ Жануби-Шарқий Осиёдаги қўшнилар ўртасидаги узоқ давом этган чегара можароси туфайли юзага келган.

Май ойида икки давлат ўртасидаги баҳсли ҳудудда қисқа муддатли отишмалар уюштирилди. Чегарадаги тўқнашувларда Камбоджа аскарлари ўлдирилгач, кескинлик янаям авж олган.

Таиланд сўнгги кунларда Камбоджа билан чегарада чекловлар жорий қилган. Камбоджа эса Таиланд фильмларини телевидение ва кинотеатрларда кўришни тақиқлади, чегара назорат пунктини ёпиб, ушбу мамлакатдан интернет ўтказувчанлигини қисқартирди.

Таиланд мева ва сабзавотлари учун тақиқ 17 июндан кучга кирган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер