Калифорнияда уч кун ичида деярли 11 мингта чақмоқ уриши кузатилди

22:19 21 Август 2020 Дунё
394 0

АҚШнинг Калифорния штатида уч кун ичида кузатилган 11 мингга яқин чақмоқ уриши катта ёнғинларга сабаб бўлди.

“ABC News2”нинг Калифорния ўрмон хўжалиги ҳамда ёнғиндан ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи Жереми Раннинг сўзларига таяниб хабар беришича, душанба кунидан бери содир бўлган 10,849 дан ортиқ чақмоқ уриши натижасида 367 та янги ёнғин келиб чиққан.

Таъкидланишича, ёнғинлар Калифорнияда қайд этилган рекорд даражадаги иссиқлик тўлқинлари пайтида юзага келган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?