Кафолатланган ва бепул тақдим этиладиган минимал ижтимоий хизматлар рўйхати шакллантирилади

12:48 26 Июль 2022 Жамият
749 0

Иллюстратив фото

«Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинди.

Фармон билан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Унга кўра, ижтимоий хизматларни аҳолига бевосита маҳалла даражасида кўрсатиш амалиёти жорий этилади.

Фармонга мувофиқ, қуйидагилар тасдиқланди:

Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси ҳамда унинг мақсадли кўрсаткичлари;

Мазкур стратегияни 2022-2023 йилларда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси».

Молия вазирлиги таркибида Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилди.

2022 йил 1 сентябрдан Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан давлат ижтимоий суғуртаси бўйича минимал истеъмол харажатларидан келиб чиқиб ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланади.

Бунда, ходимнинг иш стажида 1 ойгача бўлган танаффуслар мавжуд бўлса ушбу танаффуслардан олдинги ва кейинги ойлар кетма-кет иш стажини ҳисоблашда қўлланилади.

2023 йил 1 мартгача давлат томонидан кафолатланган ва бепул тақдим этиладиган минимал ижтимоий хизматлар рўйхати шакллантирилади.

2023 йил 1 июлгача кафолатланган ва бепул тақдим этиладиган минимал ижтимоий хизматларни кўрсатиш стандартлари тасдиқланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер