Йўлаклар ногиронлиги бор шахслар учун мослаштирилмоқда
Сирдарё вилоятидаги шаҳарлар ва туман марказларида бир қанча йўлаклар ногиронлиги бор пиёдаларнинг равон ва хавфсиз ҳаракатланишига мослаштирилмоқда. Жумладан, йўлакларга махсус тактил қопламалар терилаётир ҳамда зарур жойларга пандуслар қурилмоқда. Светофорларга эса кўзи ожиз пиёдалар учун яшил ёки қизил чироқ ёнганидан хабар берадиган сигнал ускуналари ўрнатилмоқда.
Шунингдек, махсус қоплама(брусчатка)лар ҳам кўзи ожиз кишиларга йўлкўрсаткич сифатида хизмат қилади. Мутахассисларнинг айтишича, ушбу қопламалардаги бўртмалар миқдори кўзи ожиз йўловчининг ҳаракати учун муҳим маълумотлар воситаси ҳисобланади. Яъни уч бўртмалиси ҳаракатланиш мумкинлигини билдирса, бошқаси чорраҳа ҳақида ахборот беради.
— Тунов куни Гулистон шаҳрининг яқинда қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилган йўлакларидан юрдим ва ҳаракатланишда ҳеч бир қийинчилик сезмадим, — дейди Гулистон туманидаги “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг инглиз тили ўқитувчиси Одинахон Комилова. — Бу албатта, пиёдалар йўлакларининг биз кўзи ожизларнинг равон ҳаракат қилишимизга мослаштирилгани туфайлидир. Шуни мамнуният билан айтаманки, ушбу янгилик ва ўзгаришдан жуда шод бўлдик.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг