“Йўл харитаси” — муаммолар ечимида муҳим “қурол”

09:41 17 Сентябр 2021 Жамият
447 0

Ҳасан ПАЙДОЕВ - “Халқ сўзи”

Давлатимиз раҳбарининг “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида юртимизнинг шаҳар ва туманлари, қишлоқ ҳамда овулларидаги муаммолар секторлар орқали бартараф этиляпти. Давлат идоралари халқ билан яқинлашиб, тизимли мулоқотлар олиб бораётир.

Фурқат тумани 2-сектори жами 10 та маҳалла фуқаролар йиғини бириктирилган. Уларда 6355 та оила, 30 327 нафар фуқаро истиқомат қилиб келмоқда.

Секторда 21 нафар идора ва ташкилотлар масъул шахсларидан иборат таркибда штаб фаолияти йўлга қўйилиб, навбатчилик ташкил қилинган.

— Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарали натижалари секторлар кесимидаги жараёнларда ҳам яққол намоён бўлмоқда, — дейди Фурқат тумани 2-сектор раҳбари С. Аминжонов. — Секторлар кесимида аҳоли муаммоларини уйма-уй юриб ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди. Пандемия ва глобал иқтисодий инқироз шароитида аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлаш, ҳудудда камбағалликни қисқартириш масаласи кун тартибидаги муҳим вазифалардан бирига айланди.

Тегишли ташкилотлар вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган ўрганишлар натижасида 2-сектор ҳудудида 287 та муҳтож оилалар “темир дафтари”га киритилди. Назоратга олинган ушбу оилаларнинг ҳар бирига “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида 546 миллион 145 минг 900 сўмлик ёрдам кўрсатилди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида уйма-уй юрган ҳолда 1056 та хонадонларда ўрганишлар олиб борилиб, уларнинг табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви, йўл, кўприк, соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим йўналиши, банк кредити масалалари бўйича муаммолари мавжудлиги аниқланди. Ушбу муаммолар “Йўл харитаси”нинг чора-тадбирлар режасига киритилиб, тегишли ташкилот ва муассасалар вакиллари иштирокида муҳокама қилинди ва уларнинг барчаси ижобий ҳал этилди.

Жорий йилнинг ўтган даврида секторда мавжуд хонадонлардан 1056 та хонадонга уйма-уй кириб чиқилиб, уларда аниқланган муаммонинг 125 таси жойида бартараф этилиши таъминланди. Прокурор томонидан ўтказилган 56 та сайёр қабулларда 195 нафар фуқаронинг муаммолари эшитилиб, 118 тасини ижобий ҳал этилиши таъминланди.

Аҳоли бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, прокурорларнинг ташаббуси билан жорий йилнинг ўтган давр мобайнида 13 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилиб, уларда 97 нафар шахс доимий ишга жойлаштирилди.

Ёшлар дафтарини шакллантириш учун ҳудуддаги ёшлар бўйича ўтказилган хатловда 5614 нафар ёш аниқланган бўлиб, шундан 585 нафари “ёшлар дафтари” платформасига кирилди.

Шунингдек, 628 нафар аёл “аёллар дафтари” платформасига киритилди.  Шундан ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож жами 102 нафари шу кунга қадар доимий иш билан таъминланди. Уй жойи таъмирга муҳтож 6 нафарга сектор ва ҳомийлар томонидан уй-жой таъмирланиб, озиқ овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Ҳудудларда томорқа майдонларидан унумли фойдаланишни ташкил этиш мақсадида аҳоли томорқа майдонларини уйма-уй юриш орқали инвентаризациядан ўтказилиб, таҳлил қилиб борилмоқда. Туманнинг 2-секторида жами 254 гектар томорқа ер майдони мавжуд бўлиб, мазкур ер майдонларида мониторинг тадбирлари ўтказилмоқда.

Аҳоли бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, прокурор ташаббуси ташкил этилган “Нурли Ёғду” МЧЖга ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш билан банд бўлмаган 227 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди. Бундан ташқари, 48 дан ортиқ аёллар ва ёшлар тикувчилик, пазандачилик ҳамда пайвандчилик йўналиши бўйича машғулотларга жалб этилди.

Аҳолини арзон дори воситалари билан тўлиқ таъминлаш, уларга қулайлик яратиш мақсадида секторда 2 та ижтимоий дорихона ташкил этилиб, уларнинг фаолияти тўлиқ йўлга қўйилди. Аҳолига уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, энергия, сув ва иссиқлик таъминоти етказиб бериш соҳасидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этишга қаратилган аниқ мақсадли тадбирлар ўтказиб келинди.

Электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида 11 та трансформатор ўрнатилди, 62 та симёғочлар таянчи ўрнатилди, 13600 км. электр симлари тортилди. Натижада 364 та хонадоннинг электр энергияси билан боғлиқ муаммолари ҳал қилинди.

Ичимлик суви муаммоларини бартараф қилиш юзасидан сектор ҳудудидаги Эски ҳамда Ардахшон маҳаллаларига 2 та сув қудуғи қазилиб, 15 км. янги ичимлик суви тармоғи тортилиб, ичимлик суви билан боғлиқ муаммолари бартараф этилди. Хусусан, “Ардахшон” МФЙ Узунчек қишлоғида 1 та сув қудуғи қазилиб, 5 км. янги тармоқ тортилиши натижада 300 та хонадонлар ичимлик суви билан таъминланди.

Йўл хўжалиги билан боғлиқ муаммолари бўлган сектор ҳудудидаги 5 та МФЙлар ички йўлларни таъмирлаш бўйича 43 км. ички йўлга шағал ётқизилди. 

Бу ҳали барчаси эмас. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича сектор ҳудудидаги жами 46 та корхонанинг 22 таси пандемия вақтида ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатишга мажбур бўлган эди. Шундан 22 та корхонанинг фаолияти қайта тикланди. Айни кунда қолган корхона раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиб, амалий ёрдам бериш чоралари кўрилмоқда.

Маҳаллалар ҳудудидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилаларга моддий ёрдам бериш, уларни ижтимоий фойдали меҳнатга жалб қилиш ишлари бевосита сектор раҳбари бошчилигида самарали давом этмоқда. Сектор ҳудудида истиқомат қилувчи 6 нафар фуқарога иссиқхона қуриб берилди. Шунингдек, 192 нафар ёш ижтимоий фойдали меҳнатга жалб қилиниб, 51 нафарига деҳқончилик билан шуғулланиши учун ер майдонлари ажратилди.

Сектор ҳудудида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида ҳам тизимли ишлар ташкил қилинган.

Жумладан, аҳолининг турмуш тарзини ўрганиш натижасида спиртли ичимликка ружу қўйган, жиноят содир қилишга мойил бўлган ва бошқа тоифадаги шахсларни аниқлаб, бу масалалар юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

— Яъни фуқароларни иш билан таъминлаш, имтиёзли кредитлар ажратиб, тадбиркорликка жалб қилиш орқали аҳоли даромадларини ошириш, низоли оилалар, жиноят содир қилишга мойил бўлган шахслар ва бошқа тоифадаги фуқароларга масъуллар бириктириш ҳамда улар билан доимий профилактик суҳбатлар олиб бориш йўлга қўйилди, — дейди Фурқат тумани 2-сектор раҳбари С. Аминжонов. — Бундай саъй-ҳаракатлар натижасида уларнинг турмуш тарзида пайдо бўлаётган муаммолари ижобий ҳал қилиниб, ижтимоий фойдали меҳнат жараёнларидаги иштироки таъминланмоқда.

Шунингдек, ҳудудларда ўтказилаётган профилактик тадбирларда содир этилаётган жиноятлар сектор раҳбарлари иштирокида муҳокама қилиняпти ва уларнинг содир этилишига имкон бераётган сабаблар атрофлича ўрганиб борилмоқда. Амалга оширилаётган бундай саъй-ҳаракатлар натижасида туман ҳам сектор ҳудудида жиноят содир этилиши сезиларли камайишига эришиляпти.

Шунингдек, умумтаълим мактаблари, поликлиника, маҳалла ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, қайта қуриш, жиҳозлаш ишларида ҳам сектор масъуллари ташаббуси кўратишяпти. Зеро, ташаббус бор жойда ўсиш, ривожланиш ҳам бўлади.

 

“Халқ сўзи”

Ҳасан ПАЙДОЕВ олган суратлар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?