Жиззахда 1,1 млрд сўмга қурилган стадион томини қор босиб қолди

Фото: Telegram
Жиззах вилоятидаги мактабда 1,1 млрд сўмга қурилган сунъий қопламали стадион том қисми қулаб тушди. Ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» муносабат билдирди.
Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, стадион том қисмининг қулаб тушишига кучли табиий офат — шамол ва қалин қор ёғиши сабаб бўлгани аниқланган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан буюртмачи ва пудратчи ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
«Пудрат ташкилоти томонидан лойиҳага мувофиқ тиклаш ишлари амалга оширилади ва стадион тез кунларда қайта тикланиб, фойдаланишга топширилади», дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, мазкур объект Жиззах вилояти ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» ДУК буюртмачилигида ҳамда «Сувиншоот қурилиш лойиҳа» МЧЖ пудратчилигида қурилган бўлиб, лойиҳа шартнома қиймати 1 миллиард 190 миллион сўмни ташкил этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сенатда Қатар Шўро кенгаши Раиси билан учрашув бўлиб ўтди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Самарқандда «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммити ўз ишини бошлади
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг