Йирик саноат корхоналари томонидан қарийб 6 минг тонна портландцемент ишлаб чиқарилди

10:43 17 Август 2021 Жамият
306 0

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, республикада 2021 йилнинг январь–июнь ойларида йирик саноат корхоналари томонидан 5 807,2 минг тонна портландцемент ишлаб чиқарилган.

Ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 123,0 % ни ташкил.

Цемент ишлаб чиқариш 2021 йилнинг:

- январь ойида 559,3 минг тонна (ўсиш суръати 107,3 фоиз);

- январь-февраль ойларида 1 325,4 минг тонна (118,4 фоиз);

- январь-март ойларида 2 228,4 минг тонна (114,1 фоиз);

- январь-апрель ойларида 3 582,6 минг тонна (126,9 фоиз);

- январь-май ойларида 4 679,2 минг тонна (124,2 фоиз)ни ташкил этди.

Йирик цемент ишлаб чиқариш корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улуш Тошкент вилояти 42,3 %, Навоий вилояти 32,2 %, Жиззах вилояти 13,0 % ҳамда Фарғона вилояти 8,5 % ҳиссасига тўғри келди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?