Йирик миқдордаги уяли телефонларнинг юртимизга ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Ё.И. бошқарувидаги «Мерседес Бенс» русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, автотранспорт воситасининг юкхонасидаги махсус ясалган хуфиёна қисмида, тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 1 млрд. 13 млн. сўмлик 19 турдаги жами 484 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда, Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Водил туманида “Captiva” автомашинаси кузатувга олинади.
Кузатувга тушганини сезиб қолган ҳайдовчи зудлик билан машинадаги товарларни йўл четидаги гулзор орасига ташлаб, яширинади.
Мазкур товарлар белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ушбу товарлар умумий қиймати 621 млн. сўмлик 9 турдаги 270 дона уяли алоқа воситалари эканлиги аниқланди.
Шунингдек, Наманган вилояти божхона бошқармаси ДХХ вакиллари билан ҳамкорликда Поп туманида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.Б. бошқарувидаги «Кобальт» автомашинаси тўхтатилиб кўздан кечирилганида, автомашина салонидаги синтетик қопда хорижда ишлаб чиқарилган 4 турдаги жами 138 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди. Тезкор тадбир давом эттирилиб, Наманган шаҳрида фуқаро Х.М.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, бу ерда ҳам худди шу турдаги телефонлардан 17 донаси борлиги аниқланди.
Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 503 млн. 750 минг сўмлик 155 дона уяли алоқа воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг