Йирик лойиҳага тамал тоши қўйилди
Хўжаобод тумани ҳудудидаги 100 гектар майдонда “Андижон технопарки” махсус иқтисодий зонасини қуриш ишлари бошланди.
— Ўзбекистонда хорижий инвесторларга яратилган қулай шароитлар туфайли ушбу лойиҳада иштирок этишга қарор қилдик, — дейди Хитойнинг “Zhongge Investment” компанияси вакили Фан Ёуху. — Технопарк фойдаланишга топширилгач, мамлакат иқтисодиётида етакчи ўринни эгалловчи муҳим объектлардан бирига айланади.
Инвестор томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қиймати 300 млн. долларни ташкил қилган технопаркда шоурумлар, меҳмонхоналар, комплекс хизмат кўрсатиш шохобчалари ва 51 та ишлаб чиқариш заводлари қурилади. Дастлабки йилда замонавий, энг сўнгги русумдаги технологиялар орқали ишлаб чиқарилган 82 турдаги 60 млн. долларлик қурилиш ашёлари хорижга экспорт қилиниши режалаштирилган.
Саминжон ҲУСАНОВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг