Йилига камида 20 нафар маҳаллий тренер, спорт шифокори ва бошқа мутахассисларни хорижда малака ошириш тизими жорий этилади

Фото: president.uz
Президент раислигида спортни оммалаштириш, спорт таълимини яхшилаш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш бўйича йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Жисмоний тарбия ва спорт университети, республика малака ошириш ҳамда спорт илмий-тадқиқот институтларининг роли умуман сезилмаётгани қайд этилди.
Шу боис мутасаддиларга:
— олимпия спорт турлари бўйича спортчиларни жисмоний ва руҳий тайёрлаш, уларни соғлом овқатлантириш дастурларини ишлаб чиқиш;
— келгуси ўқув йилидан бошлаб Жисмоний тарбия ва спорт университетида спорт диетологияси, муҳандислиги ва кардиомашғулотлар, Тиббиёт академиясида спорт медицинаси ва фармакологияси бўйича мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйиш;
— йилига камида 20 нафар маҳаллий тренер, спорт шифокори ва бошқа мутахассисларни хорижда малака ошириш тизимини жорий этсин;
— Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти фаолиятини танқидий кўриб чиқиб, уни такомиллаштириш бўйича таклиф киритиш топширилди.
Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботи эшитилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Конституциявий қонун лойиҳаси 25 июнь кунидан «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталарида умумхалқ муҳокамасига қўйилади
- Тадқиқот хулосаси: Коронавируснинг давомли асоратлари эмланганларда кам кузатилади
- Тўпаланг ГEС иншоотида техник носозлик тўлиқ бартараф этилган. Вазият барқарор — «Ўзбекгидроэнерго» АЖ
- Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
- «Китоб уйчалари», «Ёш китобхон клуби»... Artel компанияси китобхонликни кенг тарғиб қилмоқда
- Хиллари Клинтон 2024 йилги президентлик сайловларида иштирок этмаслигини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг