«Йил етакчиси» танлови ғолиблари аниқланди

07:44 12 Февраль 2022 Жамият
393 0

Янги Ўзбекистонда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча зарур шароитларни яратишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бунда, табиийки, ёшлар ўртасида ўтказилаётган турли кўрик-танловлар, хусусан, «Йил етакчиси» танлови ҳам муҳим аҳамият касб этяпти.

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ушбу танлов ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.

Мазкур танлов натижаларига кўра, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясидаги бошланғич ташкилоти етакчиси катта лейтенант Фирдавс Каримов мутлақ ғолибликни қўлга киритди.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Қуролли Кучлар Академиясидаги бошланғич ташкилоти етакчиси, капитан Бобурмирзо Солиев иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтидаги бошланғич ташкилоти етакчиси, катта лейтенант Темур Хидировга учинчи ўрин насиб этди.

Барча олий ҳарбий таълим муассасаларининг ҳарбий хизматчилари, тегишли ташкилот масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган тадбирда ташкилотчилар томонидан совриндорларга диплом ва қимматбаҳо совғалар тантанали топширилди.

Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсатига оид амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳаётга кенг татбиқ этилиши натижасида ёшларимизнинг таълим-тарбия олиши борасида, уларнинг Ватанимиз тараққиётидаги масъулияти ва ўрнини оширишда, фуқароларимизнинг ҳаёти ҳамда соғлиғини асраш, турмуш даражасини яхшилаш масалаларида бир қатор натижаларга эришиш имконини бермоқда.

Фарҳоджон ХЎЖАЕВ,

ФВВ Академияси катта ўқитувчиси, майор.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер