Йил бошидан буён Ўзбекистонга 18 мингдан ортиқ автомобиль олиб кирилди

15:05 31 Октябр 2021 Жамият
929 0

Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга 22 хорижий давлатдан умумий қиймати 390,2 миллион долларга яқин 18 минг 150 дона автомобиль импорт қилинди, дея хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан енгил автомобиллар импорти 2331 тага камайган. 9 ой давомида мамлакатимизга 558 та электромобиль олиб кирилди, электромобиллар импорти қарийб 7 баробар ошди.

Асосий импортчиларни давлатлар рўйхати:

Хитой - 4981 дона;

Корея - 4644 дона;

Россия - 3386 дона;

Қозоғистон – 2789 дона;

Полша - 997 дона;

АҚШ - 427 бирлик;

Литва - 427 дона;

Таиланд - 250 дона;

Германия - 93 бирлик;

Япония - 72 дона;

Туркия - 25 дона.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?