«Йил аёли» ва «Гендер тенглик фаоли» миллий танловларининг Сирдарё вилоят босқичи бўлиб ўтди

13:18 17 Ноябрь 2022 Жамият
312 0

Фото: Халқ сўзи

«Йил аёли» миллий танловининг Сирдарё вилояти босқичида иштирок этган 12 нафар аёлнинг барчаси иқтидор, маҳорат, кенг дунёқараш ва ижтимоий фаоллик жиҳатидан ҳакамлар ҳайъатида катта таассурот қолдирди. Танлов ғолибларини аниқлаш осон кечмагани боиси ҳам шунда.

Натижага кўра, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси биринчи бўлим бошлиғи,божхона хизмати подполковниги Санобар Абдураззоқова 1-ўринни, Гулистон шаҳар “Betonsanoat MCHJ” ижрочи директори Ҳилола Обидова 2-ўринни, Гулистон давлат университети Тўқимачилик ва енгил саноат технологияси кафедраси доценти Наргиза Шерқулова 3-ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Шунингдек, «Гендер тенглик фаоли» миллий танловининг «Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳудудий ҳокимлик», «Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол давлат органи», «Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ННТ» каби номинациялари бўйича ғам ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.

— Мамлакатимизда оила ва хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибор, яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланаётган аёлларимиз ҳар соҳада фаолликларини намоён этмоқда, —  дейди Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Наргиза Тожибоева. — Улар томорқачилик, қишлоқ хўжалиги, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, тадбиркорлик, ҳунармандлик, касаначилик ва, албатта, бекалик вазифаларини ҳам аъло даражада уддаламоқда. Вилоятимизда 842 нафар раҳбар, 71 нафар депутат, 2 нафар сенатор аёлларимиз борлиги фикримиз далилидир.

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ,  «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?