“Йил аёли” миллий танловининг Сурхондарё вилоят босқичи ғолиблари аниқланди

13:36 18 Ноябрь 2021 Жамият
529 0

Фото: "Халқ сўзи"

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш орқали уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги иштирокини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. "Йил аёли" миллий танловидан кўзланган мақсад ҳам Ватанимиз ривожига муносиб ҳиссаси қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибратли, ўзи фаолият кўрсатаётган соҳа нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган турли соҳа эгалари бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни жамоатчиликка яқиндан таништириш, илғор иш тажрибасини оммалаштиришдан иборатдир.

Термиз шаҳридаги санъат саройида ўтказилган "Йил аёли" миллий танловининг вилоят босқичида шаҳар ва туманлардан бир нафардан 25 ёшдан 55 ёшгача бўлган хотин-қизлар иштирок этди.

Танлов натижаларига кўра, Термиз шаҳридаги "Сурхон Жануб транс" МЧЖ раҳбари Марҳабо Жўрақулова биринчи, Узун туманидаги "Қурбоналиев Аброр" фермер хўжалиги раҳбари Нигора Давлатова иккинчи, Термиз тумани ҳокимлиги халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси Комила Абдуллаева учинчи ўринга муносиб, деб топилди.

 

Илҳом РАҲМАТОВ, "Халқ сўзи".

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?