«Йил аёли» миллий танловига старт берилди

19:42 21 Сентябр 2021 Жамият
818 0

Архив сурат

Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши, Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш Давлат мақсадли жамғармаси мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот, муассасаларда меҳнат қилаётган хотин-қизлар ҳамда уй бекалари учун

«Йил аёли» миллий танловини эълон қилади!

Танлов орқали мамлакатимиз ривожига улкан ҳиссасини қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат, ўзи фаолият кўрсатаётган соҳа нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган турли соҳа эгалари бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларни жамоатчиликка яқиндан таништириш, илғор иш тажрибасини оммалаштириш;

профессионал салоҳиятини, ишбилармонлик, рақобатбардошлик сифатлари ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароит яратиш мақсад қилинган.

Танлов 3 босқичда ўтказилади:

1-босқич – туман ва шаҳарларда 10 октябргача;

2-босқич (ҳудудий босқич) – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 10 ноябргача;

3-босқич республика босқичи 2021 йил бошлаб ҳар йили декабрь ойининг охирги 10 кунлигида тантанали тарзда ўтказилади.

Танловда 25 ёшдан 55 ёшгача бўлган, Ўзбекистон Республикасида ўз йўналиши бўйича фаолият билан камида 5 йил мобайнида узлуксиз шуғулланиб келаётган хотин-қизлар ҳамда уй бекалари иштирок этишлари мумкин.

Танловда қуйидаги шартлар бажарилиши лозим:

1-шарт — «Ўзини таништириш».

2-шарт — «Савол ва жавоб».

3-шарт — «Ўзбек аёли» мавзусида иштирокчининг 3 дақиқали видеоролиги.

Танловда энг кўп умумий балл тўплаган иштирокчилар орасидан туман (шаҳар)да 1 тадан ўрин, вилоятда 1-, 2-, 3-ўрин аниқланади.

Республика босқичида 1-, 2-, 3-ўрин совриндорлари ва «Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли», «Йилнинг энг яхши уй бекаси» каби 10 та номинация бўйича ғолиблар аниқланади.

Танлов талабгорлари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман ва шаҳарлар ҳудудий бўлимларига мурожаат этишлари мумкин.

Маълумот учун телефон: 71-238-29-95.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?