“Йил аёли – 2021” миллий танловининг Жиззах вилоят босқичи бўлиб ўтди

14:46 25 Ноябрь 2021 Жамият
203 0

Фото: "Халқ сўзи"

Республика Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши, Олий Мажлис Сенатининг хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш Давлат мақсадли жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Йил аёли – 2021” миллий танловининг Жиззах вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Оилада ва жамиятда ўз ўрнини топган, юксак ахлоқий-маънавий фазилатларга эга, салоҳиятли, ўзи фаолият кўрсатаётган соҳа нуфузини оширишда фаол иштирок этиб, мамлакат равнақига муносиб улуш  қўшиб келаётган опа-сингилларимизни рағбатлантириш, илғор иш тажрибасини оммалаштириш мақсадлари кўзда тутилган ушбу танловда шаҳар ва туманлардан 14 нафар аёл  белгиланган шартлар бўйича билим ва маҳоратини намойиш этди.

Танловда ёшларга берган сабоқларим, инновация ва янгиликларга интилишларим ўз самарасини бериб “Йилнинг энг фаол олима аёли” деб топилдим,– дейди Нодира Соатова. – Олдимда катта масъулият турибди. Ёшлар билан кўпроқ ишлашим, уларни ичидан иқтидорлиларини топиб, янгиликлар яратишга ундашим лозим.

Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра Сайёра Холмирзаева “Йилнинг энг ватанпарвар аёли”,   Шоҳиста Шоназарова эса “Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли” номинациялари ғолиби бўлди ва республика босқичида қатнашиш имконини қўлга киритди.

Толибжон ЭРГАШЕВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?