Jazeera Airways Ал-Қувайт ва Самарқандни ҳаво орқали боғлайди

23:20 02 Февраль 2023 Жамият
528 0

Қувайтнинг Jazeera Airways авиакомпанияси Ал-Қувайт ва Самарқандни тўғридан-тўғри рейслар билан боғламоқда. Ал-Қувайт — Самарқанд — Ал-Қувайт йўналиши бўйича мунтазам парвозлар Airbus А320 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган. Биринчи рейс 2023 йилнинг 15 февралига мўлжалланган.

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига икки марта — чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Jazeera Airways Ўзбекистонга парвозларни 2021 йилда бошлаган. Ал-Қувайтдан Тошкентга мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига уч марта — душанба, сешанба ва шанба кунлари, Наманганга — душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Jazeera Airways Қувайтнинг иккинчи миллий авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси халқаро аэропортда жойлашган ва арзон нархлардаги ҳаво саёҳатларига ихтисослашган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер