Ижтимоий ташаббуслар – жамият ривожидаги асосий омил

21:54 02 Декабрь 2021 Жамият
356 0

Фото: Халқ сўзи

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида 2021 йил 2 декабрь куни «Янги Ўзбекистон тараққиётида ижтимоий ташаббуслар ўрни» мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Олий Мажлис, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари, халқаро ва чет эл ташкилотларининг ваколатхона ва филиалларининг вакиллари иштирок этган тадбирда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва давлат ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, уларни давлат томонидан моддий қўллаб-қувватлаш, жумладан, грантлар ажратиш, субсидиялар бериш масалалари, инсон капитали, фуқаролик жамияти институтларининг эркинлигини таъминлаш масалалари хусусида маърузалар қилинди.

Шунингдек, тадбирда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва Адлия вазирлигининг ҳамкорликдаги лойиҳалари натижалари хусусида сўз юритилиб, келгусида вазирлик нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг малакасини ошириш мақсадида махсус ўқув курсларини ташкил этишини маълум қилди.

Тадбир давомида фонд томонидан ташкиллаштирилган грант танловларида ғолиб бўлган 120 та лойиҳа муаллифлари билан бирга давлат бошқаруви академиясининг малака ошириш курсларини тугатган 50 нафар нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари тақдирланди. Ғолиб лойиҳаларнинг аҳоли турмуш тарзига татбиқ этилиши таъкидланди.

Мадина Ғузорова, "Халқ сўзи".

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?