Ижтимоий тармоқ орқали авиачипта сотиб олмоқчи бўлган шахс пулларига алданди

Фото: Иллюстратив фото
Марғилон шаҳрида фуқаро Р.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 31 октябрь куни номаълум шахс ишлаш мақсадида Россия Федерациясига кетиш учун “Telegram” ижтимоий тармоғи орқали Москва-Фарғона йўналиши бўйича авиачипта сотиб олиш учун гаплашиб номаълум банк томонидан берилган пластик картасига авиачипта учун жами 3.500.000 сўм пулларини ташлаб берганидан сўнг унинг телеграм каналини блоклаб пулларни қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «г» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ш.А содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
- Саудия Арабистонида биринчи Ислом санъати биенналесининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг