“Ижтимоий ҳимоя туфайли тадбиркор бўлдим”
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ cўзи». Балиқчи туманида истиқомат қилувчи Азиза Мадиёрова “Ёшлар дафтари”га киритилгач, мавжуд имкониятлардан фойдаланишга шароит яратилди.
— Чеварчилик ҳунарини эгаллаганим учун шу йўналишда иш ахтардим, — дейди Азизхон. — Уйда ўтириб тикувчилик қиладиган ҳунармандлардан тортиб, тикувчилик корхоналаригача бордим. Иш тополмадим. Хонадонимда якка тадбиркор сифатида фаолиятимни бошлашга моддий жиҳатдан имконим етмасди. “Ёшлар дафтари”га киритилгач, менга тикув машинаси берилди. Ижтимоий ҳимоя туфайли тадбиркор бўлдим. Ҳозир тикувчилик билан шуғулланиб, доимий даромад манбаимга эгаман.

Туманда Азизахон сингари кўмакка муҳтож 10 минг нафардан зиёд йигит-қизлар масъуллар томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Шу кунгача уларнинг 7327 нафарига 25 турдаги амалий кўмак кўрсатилди. Куни кеча бўлиб ўтган тадбирда яна 146 нафар ёшларга ўзлари маблағ ишлаб топишлари учун турли техник воситалари топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг