Ижро интизоми – самарадорлик омили

08:31 16 Август 2023 Жамият
489 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5132-сон қарори билан ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича ягона ва узлуксиз “технологик занжир”ни ташкил қилиш борасидаги устувор йўналишлардан бири сифатида давлат органлари ва ташкилотларининг ижро интизомига масъул бўлинмаларининг ижро интизомини мустаҳкамлашдаги ролини ошириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини белгилаш топширилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сон Фармонига асосан давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг назорат ва ижро интизомига масъул таркибий бўлинмалар раҳбарлари учун ўқув-амалий семинарлар ташкил этиш белгиланган.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 15 август куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги биносида “Ижро интизоми – самарадорлик омили” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Мазкур тадбирда 30 га яқин вазирлик, агентлик, қўмита ҳамда инспекцияларда 100 га яқин , шунингдек, қуйи ташкилот вакиллари ва ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органларидан 300 дан ортиқ иштирокчилар ZOOM платформаси орқали иштирок этдилар.

Тадбирда барча соҳаларда ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилиши, Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини белгиланган муддатларда, тўлақонли ва сифатли таъминлаш ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш юзасидан барча даражадаги раҳбар ва мутахассисларнинг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Тадбир сўнгида вазирлик ва идораларнинг ижро интизомига масъул таркибий бўлинма ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олиш асносиди, ўз таклиф ва мулоҳазаларини ҳам билдириб ўтдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер