Ижод мактабида таълим жараёнларини такомиллаштириш учун Япония грант маблағи жалб этилди

Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тасарруфидаги Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби таълим муассасасида таълим жараёнларини такомиллаштириш учун Япония ҳукуматининг гранти жалб қилинди. Бу ҳақда Агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат Япония ҳукуматининг «Инсон хавфсизлигини таъминлаш бўйича кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам» (Japanʼs Grant Assistance for Grassroots Human Security Projects) дастури доирасида 43,6 минг доллар миқдорида грант маблағини олади.
Декабрь ойининг ўрталарида Ўзбекистондаги Япония элчихонаси ва Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўртасида грант ажратилиши бўйича меморандум имзоланиши кутилмоқда.
Лойиҳа доирасида Япония ҳукумати ажратган грант маблағлар таълим муассасанинг «Тил маркази»даги мавжуд хоналарни сўнгги русумдаги ахборот технологиялари ва синф жиҳозларини харид қилишга йўналтирилади.
Мазкур лойиҳа амалга оширилганидан сўнг мактаб ўқувчилари ва ҳудуд аҳолиси ўзбек, япон ва инглиз тилларини ўрганиши учун қўшимча шароит яратилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг