Избосканда 15 минг АҚШ доллари эвазига 8 сотих ер майдонини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

12:59 23 Август 2021 Жамият
392 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Избоскан тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Д.Т. фуқаро М.нинг ишончига кириб, унга тумандаги “Дарёбўйи” МФЙ ҳудудидан бошқа бир фуқарога ишлаб чиқариш цехи биноси қуриш учун ажратилган 8 сотих ер майдонига турар-жой қуриш учун танишлари орқали кадастр ҳужжатларини тайёрлаб беришни ваъда қилиб, эвазига 15 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?