Италиялик 101 ёшли аёл учинчи марта коронавирусни юқтириб олди

23:06 01 Декабрь 2020 Дунё
542 0

Шу йилнинг ёзида 101 ёшга тўлган Италиянинг Арденно шаҳрида яшовчи Мария Орсингер учинчи марта коронавирусни юқтириб олган.

Манбага кўра, у биринчи марта шу йилнинг февраль ойида инфекция билан зарарланган ва унда касалликнинг кечиши енгил ўтган. Сентябрь ойида Европада пандемиянинг иккинчи тўлқини бошланганда эса Мария Орсингер иккинчи маротаба вирусни юқтириб олгани маълум бўлган. 18 кун муолажа олганидан кейин яна соғайган ва қариялар уйига қайтган.

Ўтган ҳафта муассасада коронавирус текшируви ўтказилганда, гарчи унда касаллик аломатлари бўлмаса-да тест натижалари яна ижобий чиққан.

Олдинроқ немис эпидемиологи Александр Кекуле Италия шимолида мутацияга учраган коронавирус штамми ҳозирги кунда бутун дунёга тарқалаётганини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, коронавирус аниқланаётганларнинг 99 фоиздан кўпроғида айнан шу штамм аниқланмоқда ва у Хитойдан кириб келган вирус эмас.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?