Италияда юз берган кўчки оқибатида ўнлаб одамлар бедарак йўқолди

Италиянинг Искья оролида содир бўлган кучли кўчки оқибатида камида 13 киши бедарак йўқолган.
Маълум қилинишича, 26 ноябрь куни эрталаб Казамиччола шаҳрига кучли ёмғир сабаб кўчки юз берган.
Айни дамда шаҳарда қутқарув гуруҳлари ишламоқда. Искья мери Энсо Феррандино оролда содир бўлган воқеани фожиа деб атади.
Оролнинг яна бир шаҳри Лакко-Аменода ҳам жиддий вазият мавжуд. У ерда, маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, лой оқимлари ўнга яқин бинони вайрон қилган, 20-30 киши ўз уйида қамалиб қолган.
Манбага кўра, Италия бош вазири Жоржа Мелони табиий офатдан азият чеккан минтақадаги расмийлар билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг