Италияда хакерлар Солиқ маъмуриятининг маълумотларини ўғирлади

15:45 07 Август 2022 Дунё
705 0

Фото: Риа Новости

«РИА НОВОСТИ»нинг хабарига кўра, жорий йилнинг 25 июль куни "Lockbit" номли хакерлар гуруҳи томонидан Италия давлатига тегишли бўлган Солиқ идорасининг маълумотлар базасига бузиб кириш оқибатида 78 GB.га яқин маълумотлари йўқотилган.

Аниқланишича, хакерлар Италия расмийларига тўлов тўлаш учун беш кун муддат берган, акс ҳолда берилган муддатда айтган пулларини тўлашмаса ўзларида мавжуд маълумотлар «Корпоратив ҳужжатлар, Молиявий ҳисоботлар ва шартномалар»ни қўлга киритган барча файлларини ижтимоий тармоққа эълон қилиш билан таҳдид қилган.

Воқеа ҳолатлари юзасидан Италия Ички ишлар вазирлигининг Кибержиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан "Lockbit" номли гуруҳ вакилларини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб боришмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер