Италияда Дантенинг илк қўлёзмалари топилди

19:58 15 Июль 2021 Дунё
661 0

Флоренция монастири раҳбари Жулиа Болтон Холлоуей Данте Aлигьерининг илк бор маълум бўлаётган қўлёзмаларини оммага ошкор қилди. Ушбу кашфиётдан олдин олимларда «Илоҳий комедия» яратувчиси қўлёзмаларининг ягона намунаси йўқ эди. Флоренция ва Ватиканнинг икки кутубхонасидан топилган қўлёзмалар Дантенинг талабалик йиллари, ХIII аср охирларига тўғри келади.

Таъкидланишича, Дантенинг ёзуви талаба ёзувига ўхшаган, аммо у ажойиб Тоскана лаҳжасида ёзилган. Ушбу шева лотин тилида бошқаларидан кам фарқ қилади ва итальян адабий тилининг асоси ҳисобланади.

Қўлёзмалар «канчеллеска» шрифтида ёзилган. Қўлёзмалар учун арзон қоғоз ишлатилган бўлиб, буни шоир ёшлигида камбағал бўлгани билан изоҳлаш мумкин.

Холлоуэйнинг сўзларига кўра, ушбу топилмалар «Илоҳий комедия» ҳақида бироз тасаввур бера олади. Масалан, қораламаларда айлана устига квадрат чизилади. Шоир бундан «Илоҳий комедия»даги Илоҳийни тасвирлаш учун ҳам фойдаланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?