Италия ҳам ўз фуқароларига Россияни тарк этишни тавсия қилди

23:21 29 Сентябр 2022 Дунё
740 0

Фото: РИА «Новости»

Италиянинг Москвадаги элчихонаси мамлакатда бўлиши заруратга боғлиқ бўлмаган ўз фуқароларига Россияни тарк этишни тавсия қилди.

«Халқаро майдондаги сўнгги воқеалар ҳамда Россия билан ҳаво ва автомобиль алоқаларидаги қийинчиликлар ортиб бораётгани муносабати билан Россия Федерациясидаги ватандошларга ўз қолишлари зарурлиги ҳақида ўйлаб кўришлари ва агар [бу зарурат бўлмаса], мамлакатни тарк этишлари керак», дейилади элчихона баёнотида.

Худди шунга ўхшаш чақириқ АҚШ томонидан ҳам айтилди.

«АҚШ фуқаролари Россияга саёҳат қилишдан воз кечишлари керак, ҳозирда Россияда яшаётган ёки ҳозирда саёҳат қилаётганлар мамлакатни зудлик билан тарк этишлари керак, шу билан бирга шахсий саёҳат қилиш имкониятлари чекланган», дейилади элчихона баёнотида.

Элчихона бу сўровни Россияда қисман сафарбарлик эълон қилингани билан изоҳлади. Қўшма Штатлар шу муносабат билан икки фуқаролиги бўлган шахсларни ҳарбий хизматга чақириш мумкинлигига ишора қилмоқда.

Шундан сўнг, Руминия ва Латвия ҳам ўз фуқароларига Россияни тарк этишни тавсия қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер