IT Марказлар келажак касбларини тайёрламоқда

23:46 22 Сентябр 2022 Жамият
258 0

Фото: Халқ сўзи

Юртимизда ахборот технологиялари соҳасига қизиқувчи истеъдодли ёшларни топиш, уларни жамлаш ва имкониятлар яратиш, инновацияларни жорий этиш ва уларни бачасини IT жамиятда бирлаштириш мақсадида ҳудудларда IT марказлар фаолияти йўлга қўйилган эди.

Ана, шундай мақсадларда ташкил қилинган IT марказнинг бир мингинчи тингловчиси Фориш туманида ўз малакасини ошириб ахборот технологиялар соҳасидаги сертификатга эга бўлди.

— Марказимизда «Бир миллион дастурчи», «Компьютер саводхонлиги», «Дастурлаш», «Графика дизайн», “IT инглиз тили» каби қатор йўналишларда ўқув машғулотлари ўтказилиб келиши билан бирга, бизда ўқиган ёшлар ўндан зиёд республика ва халқаро даражадаги лойиҳаларда фрилансер дастурчи сифатида ишламоқда, — дейди Фориш туман IT маркази бошқарувчиси Шерзод Дархонов. — Тингловчилар ахборот технологиялари соҳасида билимларини оширишида ёш доираси чегараланмаган, бу эса ўз навбатида соҳага қизиқувчилар ва янги маблағлар топиш имкониятларини оширмоқда. Ҳар бир қизиқувчи бемалол келиб, ўз билимини ошириши мумкин. Марказда нафақат ёшлар, балки умумтаълим мактаблари ўқувчилари ҳам ўз малакаларини оширмоқда.

Толибжон ЭРГАШEВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер